Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2022 ўйинларида Криштиану Роналду нега захирада қолдирилгани ҳақида гапирди.
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси португалиялик юлдуз билан «Ан Наср»да бирга ўйнаган.
«Бир марта ёлғиз қолганимизда ундан атайлаб шу ҳақда сўрадим. «Нега мундиалнинг муҳим ўйинларида тушмадинг? Ахир сен гол урмасанг ҳам, рақибнинг бир неча ҳимоячисини ўзинг билан чалғитасан-ку. Сенга бўлган ҳурмат қани?» дедим. Криштианунинг айтишича, ўша вақтда бош мураббийнинг (Фернанду Сантуш) бироз мазаси бўлмаган. Ёрдамчи мураббий эса 3-4 футболчига қулоқ солиб, Роналдуга қарши бўлиб қолган.
Ҳозирги мураббий (Роберто Мартинес) «Ан Наср»далигимда базамизга келиб, Роналду билан гаплашиб олди. Ўйлашимча, бу турнирда жаҳон чемпионатидагидек муаммо бўлмайди», — дейди Машарипов Zo'rTV телеканалида Евродан олдин ўтказилган марказий студияда.