15.06.2024 09:54
1347
Лаллана «Саутҳэмптон»га қайтди

Адам Лаллана «Саутҳэмптон»га қайтди.

36 ёшли яримҳимоячи «Брайтон»ни тарк этди ва ўзи тарбияланган клуб билан бир йиллик шартнома имзолади.

Англиялик футболчи 2006 йилдан 2014 йилгача «авлиёлар» сафида ўйнаган, шундан сўнг «Ливерпул»га, 2020 йилда эса «Брайтон»га ўтганди.

Лаллана ўтган мавсумда Премер-лигада 25 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган.

Маълумот учун, «Саутҳэмптон» ўтган мавсум якунларига кўра Чемпионшипдан АПЛга қайтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар