Черногория миллий жамоаси дарвозабони Шаркич 26 ёшида вафот этди
«Миллуолл»дарвозабони 26 ёшида вафот этди.
Чемпионшип клуби Матия Шаркичнинг вафот этганини маълум қилди. У ўтган йилнинг август ойида жамоага келиб қўшилган ва 33та ўйин ўтказганди.
Дарвозабон Черногория миллий жамоаси сафида 9та баҳсда майдонга тушган.
Daily Mail хабарига кўра, Шаркич бугун эрталаб дўстлари билан квартирада эканлигида ўзини ёмон ҳис қилган. Тез ёрдам шифокорлари футболчини қутқара олишмади.
Эътиборлиси, посбон ўтган ҳафтада Черногория сафида Белгияга қарши ўртоқлик баҳсида (0:2) 9 та сейв қилиб, ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Матиянинг эгизаги ҳужумчи Оливер Шаркич икки йил аввал «Пахтакор»да ўйнаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар