14.06.2024 16:31
2913
Ҳуммелс «Боруссия» билан хайрлашди

Матс Ҳуммелс «Боруссия» билан хайрлашди.

Дортмунд клуби 35 ёшли германиялик ҳимоячи жамоадаги 13 йиллик фаолиятидан кейин клуб билан хайрлашганини маълум қилди.

Ҳуммелс клуб раҳбарияти билан учрашувдан кейин шундай қарорга келган. 

Маълумот учун, якунланган мавсумда у Бундеслигада 25 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

 Матс Дортмунд клубида 2008-2016 йиллар, шунингдек 2019 йилдан ҳозиргача ўйнаб келаётган эди. Орада уч мавсум давомида «Бавария» шарафини ҳимоя қилди. 

Ҳуммелс Дортмунд клуби сафида жами 6та соврин ютган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар