Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
Суперлига
«Бунёдкор» — «Локомотив»
Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Локомотив» учрашувининг 90+7-дақиқасида «Локомотив» футболчиси Суҳроб Султонов тўп учун курашиш вақтида қўл қисми билан рақиб ўйинчисининг бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Суҳроб Султоновга (Локомотив) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
«Локомотив» — «Сурхон»
9-тур доирасидаги «Локомотив» — «Сурхон» учрашувининг 55-дақиқасида «Сурхон» футболчиси Улуғбек Ҳошимов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Ўйиннинг 90+3-дақиқасида «Локомотив» футболчиси Абубакр Ризо Турдалиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Улуғбек Ҳошимовга (Сурхон) ва Абубакр Ризо Турдалиевга (Локомотив) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.
«Нефтчи» — ОКМК
Чемпионатнинг 9-тури доирасидаги «Нефтчи» — ОКМК учрашуви 54-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси Хуршид Ғиёсов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хуршид Ғиёсовга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.
Учрашувнинг 90+5-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Жасур Жалолиддинов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жасур Жалолиддиновга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.
90+10-дақиқада эса «Нефтчи» футболчиси Санжар Қодирқулов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Санжар Қодирқуловга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.
«Пахтакор» — «Қизилқум»
Суперлиганинг 9-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Қизилқум» учрашувининг 56-дақиқасида «Пахтакор» футболчиси Сардор Собирхўжаев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сардор Собирхўжаевга (Пахтакор) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
56-дақиқада «Пахтакор» футболчиси Драган Черан бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Драган Черанга (Пахтакор) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.
Шунингдек, учрашув якунлангандан сўнг, «Пахтакор» клуби расмий шахслари бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатишган, бу эса тартибсизликлар олиб келгани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Пахтакор» футбол клубига нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.
«Насаф» — «Динамо»
Суперлига чемпионатининг 9-тури доирасидаги «Насаф» — «Динамо» учрашувининг 12-дақиқасида «Насаф» футболчиси Ғолиб Ғайбуллаев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ғолиб Ғайбуллаевга (Насаф) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
«Сўғдиёна» — «Бунёдкор»
9-тур доирасидаги «Сўғдиёна» — «Бунёдкор» учрашувининг 70-дақиқасида «Сўғдиёна» футболчиси Хондамир Мустафақулов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмини босиб олгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хондамир Мустафақуловга (Сўғдиёна) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
«Динамо» — «Қизилқум»
Суперлига чемпионатининг 10-тури доирасидаги «Динамо» — «Қизилқум» учрашувининг 23-дақиқасида «Динамо» футбол клуби футболчиси Салим Мустофоев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Салим Мустофоевга (Динамо плюс) нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.
«Сурхон» — «Сўғдиёна»
Суперлига 10-тури доирасидаги «Сурхон» — «Сўғдиёна» учрашувининг 90+2-дақиқасида «Сўғдиёна» футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган, учрашув якунлангандан сўнг бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатиб, майдондан четлаштирилгани ҳамда четлаштирилгандан сўнг, провокацион ҳаракат қилиб ўзини агрессив тутганлиги қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Иван Бошковичга (Сўғдиёна) нисбатан нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
Учрашувнинг 90+5-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси Жаҳонгир Абдусаломов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жаҳонгир Абдусаломовга (Сурхон) нисбатан нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.
«Навбаҳор» — «Олимпик»
«Олимпик» футбол клуби томонидан 2024 йилнинг 30 май куни Суперлиганинг 10-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Олимпик» учрашувининг 90+10-дақиқасида «Олимпик» футбол клуби футболчиси Абдурауф Бўриевга учрушув бош ҳақами томонидан берилган 2-сариқ карточкани бекор қилиш сўралган.
Абдурауф Бўриевга кўрсатилган иккинчи сариқ карточка, қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Эксперт ҳакамлар комиссияси билан келишилган ҳолда бекор қилинди.