14.06.2024 20:13
1521
Теглар
Расман: Нури Шаҳин – «Боруссия Д» бош мураббийи

Нури Шаҳин расман «Боруссия» бош мураббийига айланди.

Дортмунд клуби расмий сайти хабарига кўра, Нури Шаҳин билан 2027 йилнинг 30 июн кунига қадар белгиланган 3 йиллик шартнома имзоланган.

«Боруссия» собиқ яримҳимоячиси бунгача Эдин Терзич бошқарувидаги Дортмунд клубида мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бораётганди. Терзич куни кеча истеъфога чиқарилгач, турк миллатига мансуб мутахассис бош мураббий этиб тайинланган.

35 ёшли Шаҳин 2021 йилдан 2023 йилгача Туркиянинг «Анталяспор» клуби бош мураббийи сифатида ишлаган. У футболчилик фаолиятида 10 мавсумдан кўпроқ дортмундликлар сафида ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар