14.06.2024 21:37
1305
Теглар
«ПСЖ» Матвей Сафонов трансферини эълон қилди

Россиянинг «Краснодар» клуби дарвозабони Матвей Сафонов фаолиятини Францияда давом эттиради.

«Пари Сен-Жермен» клуби россиялик 25 ёшли дарвозабон билан 2029 йилгача мўлжалланган 5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди.

«ПСЖ» Сафонов учун «Краснодар» клубига 20 миллион евро тўлайди. Матвей ушбу клуб тарбияланувчиси бўлиб, 2017 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар