14.06.2024 10:29
3789
Нури Шаҳин «Боруссия Д» бош мураббийига айланади

Нури Шаҳин «Боруссия»ни бошқаради.

Эдин Терзич бошқарувидаги Дортмунд клуби штабида бўлган собиқ яримҳимоячиси бош мураббий лавозимини эгаллайди, дея хабар беради Sky Sports Deutschland. 

Келишувнинг якуний тафсилотлари муҳокама қилинмоқда. 

Аввалроқ Эдин Терзич «Боруссия» бош мураббийлигидан истеъфога чиққанди.

35 ёшли Шаҳин 2021 йилдан 2023 йилгача Туркиянинг «Анталяспор» клуби бош мураббийи сифатида ишлаган. У футболчилик фаолиятида 10 мавсумдан кўпроқ дортмундликлар сафида ўйнаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар