14.06.2024 18:21
2323
Нодирбек Ёқуббоев — «UzChessCup» супертурнири чемпионига айланди 

Нодирбек Ёқуббоев сўнги турдаги дурангдан сўнг «UzChessCup» супертурнири «Маstеrs» гуруҳида чемпионликни қўлга киритди.

Очколар тенг бўлишига қарамай, қўшимча натижаларга кўра у Нодирбек Абдусатторовни ортда қолдирди.

Турнирнинг охирги турида Нодирбек Ёқуббоев хитойлик Ю Янгйи билан дуранг ўйнади. Шу тариқа, қўшимча кўрсаткичларга кўра, Ёқуббоев 5,5 очко билан «Маstеrs» гуруҳида чемпион бўлди. 2-ўринни яна бир юртдошимиз Нодирбек Абдусатторов эгаллади. У ҳам охирги турда дуранг ўйнади. 3-ўринни Ю Янгйи қўлга киритди.

Ғолиблар қуйидаги миқдордаги мукофотлар билан тақдирланди:
1-ўрин — 25 минг АҚШ доллари;
2-ўрин — 20 минг АҚШ доллари;
3-ўрин — 15 минг АҚШ доллари.

Маълумот учун, турнирда ўзбекистонлик шахматчилардан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Шамсиддин Воҳидов, Саиакбар Саидалиев, Ҳумоюн Бегмуродов ва Муҳиддин Мадаминовлар мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар