14.06.2024 06:08
3060
Теглар
Месси: «ЕЧЛ финалида «Боруссия»га мухлислик қилдим. Агар «Барса» финалга чиққанида, «Реал» фанатлари ҳам рақибни қўллашарди»

Лионел Месси «Реал»нинг Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишини истамаган.

Мадрид клуби ўтган мавсумда финалда Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини мағлуб этиб (2:0), турнир ғолибига айланганди. 

«Очиғи, биз Дортмундга мухлислик қилдик, мен «Барселона» фанатиман. Агар «Барса» финалга чиққанида, «Реал» мухлислари ҳам рақибни қўллаб-қувватлаган бўлишарди. Футболда шундай. 

Болалигимдан «Барселона» мухлисиман, уни яхши кўраман. Ҳозир жамоани узоқдан қўллаб-қувватлайман ва умид қиламанки, биз Чемпионлар Лигасида зафар қучиш учун курашамиз, уни ютганимизга анча вақт бўлди.

«Барса» мухлиси сифатида «Реал»нинг ЕЧЛни ютишини истамайман», — деди ҳозирда «Интер Майами»да ўйнаётган «кўк-анорранглилар» афсонаси ESPN нашрига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар