13.06.2024 13:59
950
Теглар
«Валенсия» «Райо Валекано» дарвозабонини сотиб олди

«Валенсия» «Райо Валекано»дан Столе Димитриевскини сотиб олганини эълон қилди.

30 ёшли дарвозабон билан 2026 йил ёзига қадар шартнома имзоланди. 

Димитриевски «Райо Валекано»да 6 мавсум ўйнади ва клуб сафида 186 та баҳсда майдонга тушди, шундан 126 таси Ла Лигада. 

Ўтган мавсумда Шимолий Македония миллий жамоаси дарвозабони «Райо» сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 тасида тўп ўтказмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар