13.06.2024 18:22
4270
Теглар
U-20 Осиё кубоги саралаш босқичига ҳам қуръа ташланди — Ўзбекистоннинг 4 рақиби маълум 

Хитойда ўтказиладиган Осиё Кубоги U-20 турнирининг саралаш босқичига қуръа ташланди. 

Ўзбекистон ёшлар жамоаси Камбоджа, Непал, Хитой Тайпейи ва Баҳрайн билан бир гуруҳдан жой олди. 

Ўзбекистоннинг гуруҳидаги саралаш баҳслари 21-29 сентябр кунлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтади. Саралаш натижаларига кўра, 10 та гуруҳ ғолиби ва гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 5 жамоа февралдаги қитъа чемпионатига йўл олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар