13.06.2024 12:13
3676
U-17 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди — Ўзбекистон ва Ироқ бир гуруҳда

Саудия Арабистонида ўтказиладиган Осиё Кубоги U-17 турнирининг саралаш босқичига қуръа ташланди. 

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Хитой Тайпейи, Ироқ ва Фаластин билан бир гуруҳдан ўрин олди. 

Ўзбекистоннинг гуруҳидаги саралаш баҳслари 19-27 октябр кунлари Хитой Тайпейида бўлиб ўтади. Саралаш натижаларига кўра, 10 та гуруҳ ғолиби ва гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 5 жамоа апрелдаги қитъа чемпионатига йўл олади.

Ўзбекистон саралашда 1-турда Фаластин, 2-турда Хитой Тайпейи, 3-турда Ироқ билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар