13.06.2024 19:19
6933
Теглар
ОФК Элит Чемпионлар лигаси ғолиби 12 млн АҚШ доллари мукофот пули ишлайди. Турнирда «Пахтакор» иштирок этади 

ОФК Элит чемпионлар лигасида иштирок этадиган «Пахтакор» умумий ҳисобда 12 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб олиши мумкин. Бунинг учун жамоа мусобақада ғолиб чиқиши лозим. 

«Пахтакор» Лига босқичидаги иштирок орқали 800 минг АҚШ доллари ишлайди. Уни 1 миллион долларга айлантириш учун шерлар 12 та жамоа иштирок этадиган гуруҳни ҳеч бўлмаганда 8-ўринда якунлаши кифоя. Қолганини эса ўзингиз ҳисоб-китоб қилишингиз мумкин. 

Қайд этиш жоиз, ОФК мусобақанинг мукофот жамғармасини деярли уч баробар оширган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар