13.06.2024 15:34
2235
Теглар
«МЮ» де Лигтга қизиқмоқда. «Бавария» ҳимоячини сотишга тайёр

 «Бавария» ҳимоячиси Маттейс де Лигт «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, Манчестер клуби ёзги трансфер ойнасида 24 ёшли нидерландиялик марказий ҳимоячини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Эрик тен Ҳаг «Аякс»даги собиқ шогирдини яна қўл остида кўрмоқчи.

«Бавария» клуби де Лигтни сотишга тайёр. Мюнхен клуби ёзда ҳимоячи бўйича таклифларни кўриб чиқади.

Аввалроқ, «Бавария» клуби де Лигтни сотиб, унинг ўрнига «Байер»дан Жонатан Тани сотиб олишни кўзлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар