13.06.2024 13:57
22993
Месси «Евро ЖЧдан кўра қийинроқ» деган Мбаппега жавоб қайтарди

Лионел Месси Килиан Мбаппенинг сўзларига жавоб қайтарди.

Аввалроқ Франция миллий жамоаси форварди Евро жаҳон чемпионатидан қийинроқ эканини айтганди.

«Килиан, шунингдек, Жанубий Америка жамоалари европаликлар каби рақобатга эга эмаслигини айтди. Ҳамма ўзи ўйнаган турнирни қадрлайди.

Европа чемпионати жуда муҳим, лекин бу турнир 3 карра жаҳон чемпиони Аргентина, 5 карра чемпион Бразилия, 2 карра чемпион Уругвайни ўз ичига олмайди. Еврони энг қийин турнир дейиш учун унда жуда кўп жаҳон чемпионлари бўлиши керак, тўғрими?

Мундиал энг яхши жамоаларни бирлаштиради, барча жаҳон чемпионлари одатда у ерда бўлишади. Шу боис ҳамма бу турнирда ғалаба қозонишни истайди», — деди Аргентина миллий жамоаси ва «Интер Майами» клуби форварди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар