13.06.2024 15:54
1421
Теглар
Луис Фелипе Сколари: «Винисиус – «Олтин тўп»ни олишга муносиб ўйинчи»

Луис Фелипе Сколари Винисиус «Олтин тўп»га эга чиқишга ҳақли эканини айтди.

«Винисиус, Эндрик ва Родриго – ажойиб ўйинчилар. Ҳозирда Винисиус «Олтин тўп»ни олишга муносиб ўйинчи. Агар бу йил қайсидир ўйинчини бу соврин учун танлаш лозим бўлса, Винисиусни кўрсатган бўлардим», - дейди Бразилия миллий жамоасининг собиқ устози.

Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум Мадрид клуби сафида жами 23та гол ва 9та ассист қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар