13.06.2024 14:00
2644
Теглар
Флик Феликснинг «Барса»даги ижара муддатини узайтиришни маъқуллади

Ҳанси Флик Жоау Феликснинг «Барселона»даги ижара муддатини узайтиришни маъқуллади.

Немис мураббийи португалиялик футболчи билан аллақачон гаплашиб бўлган, келажакдаги режалари ҳақида гапирган ва унга ишонишини аниқ айтган, деб хабар беради Diario Sport. 

Флик Феликснинг янги лойиҳанинг муҳим қисмларидан бирига айланиши мумкинлигига ишончи комил. Энди португалиялик яримҳимоячининг агенти Жорже Мендеш мижозининг ҳуқуқларига эга бўлган «Атлетико» билан ижара шартномасини узайтириш бўйича музокара олиб бориши керак.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар