13.06.2024 12:14
1843
«Фейеноорд»га янги бош мураббий тайинланди

Бриан Приске «Фейеноорд» бош мураббийи этиб тайинланди.

47 ёшли мутахассис Нидерландия клуби билан 2027 йилнинг ёзигача шартнома имзолади.

Даниялик мураббий ўз вазифасига 1 июлдан киришади. У Юрген Клопп кетганидан кейин «Ливерпул»га кўчиб ўтган Арне Слот ўрнини эгаллади. 

Сўнгги икки мавсумда Приске Праганинг «Спарта» клубини бошқарди ва Чехия клубидаги илк мавсумидаёқ жамоага 9 йил кутилган чемпионликни келтирди. «Спарта» ўтган мавсумда ҳам яна чемпион бўлди ва Чехия кубогини ҳам қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар