13.06.2024 15:36
6665
Теглар
«Боруссия» Эдин Терзич истеъфосини қабул қилди

Эдин Терзич Дортмунд клуби билан хайрлашди.

«Боруссия» клуби жамоа устози Эдин Терзич билан хайрлашганини эълон қилди.

Клуб хабарига кўра, раҳбарият 41 ёшли мутахассиснинг истеъфосини қабул қилган. 

Дортмунд клуби мавсумда 5-ўринни эгаллади. ЕЧЛда эса финалга чиқиб, «Реал»га мағлуб бўлди. 

Терзич «Боруссия» билан 2021 йилда Германия кубогида ғолиб чиқиб, 2022/23 йилда Бундеслигани 2-ўринда якунлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар