12.06.2024 22:10
1347
Теглар
«Ювентус» Тиаго Мотта жамоа бош мураббийига айланганини эълон қилди

Тиаго Мотта янги мавсумда «Ювентус»ни бошқаради.

Турин клуби расмий сайти хабарига кўра, «Юве» ва Мотта ўртасида 2027 йилга қадар уч йиллик шартнома имзоланган. У истеъфога чиқарилган Массимилиано Аллегри ўрнини эгаллади. Моттанинг йиллик маоши 5 миллион еврони ташкил қилади.

«Ювентус» каби топ-клубда фаолият бошлаётганимдан жуда хурсандман. Менга билдирилган ишонч учун миннатдорман. «Юве» мухлислари бу жамоа билан фахрланишлари учун бор имкониятимни ишга соламан», - дейди Мотта.

«Ювентус» клуби раҳбарияти Тиаго Мотта билан олиб борилган 6 ойлик музокаралардан кейин келишувга эришган. 41 ёшли мутахассис «Болоня» билан мавсумни 5-ўринда якунлаган эди.

Маълумот учун, Бразилияда туғилган ва Италия фуқаролигини олган мураббий ўтган 5 йил давомида «Женоа», «Специя» ва «Болоня» клубларини бошқарган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар