12.06.2024 09:54
7585
Роналду ўйинлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Криштиану Роналду яна бир жаҳон рекорди соҳибига айланди.

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси ҳисоб-китобларига кўра, Ирландияга (3:0) қарши баҳс португалиялик учун профессонал даражадаги 1226-ўйин бўлди. 
39 ёшли форвард бу борада Бразилия миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Рожерио Сенини ортда қолдирди. 

Роналду Португалия, Англия, Испания, Италия ва Саудия Арабистони чемпионатларида 698 та ўйин ўтказган, яна 101 та баҳс ушбу мамлакатлар кубок ва суперкубокларига тўғри келади. Криштиану, шунингдек, клублар миқёсида халқаро турнирларда 220 та ўйинда ҳаракат қилган, миллий жамоада эса 207 та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар