Роналду Евро олдидан: «Турнирга юксак даражада тайёрман. Энди асосийси – мураббийнинг қарорини ҳурмат қилиш»
Криштиану Роналду Евро-2024 баҳслари олдидан миллий жамоасига ёрдам бериш учун яхши тайёргарлик кўрганини маълум қилди.
39 ёшли форвард Португалия – Ирландия ўртоқлик баҳсида (3:0) дубл муаллифига айланди.
«Еврога тайёрманми? Албатта, юксак даражада тайёрман. Мен 100% профессионалман. Мен ҳеч қачон 80 ёки 90 фоизга эмас, доим 100% тайёр бўламан. Мамлакатим жамоасига ёрдам беришга шайман.
Энди муҳими – ўйнаяпсанми ёки йўқ, мураббийнинг қарорини ҳурмат қилиш. Ирландияга қарши ўйнаганлар мураббийнинг талабига яхши жавоб бера олишди. Бу авлод борини кўрсатиши керак ва Евро безагига айланиши лозим», - дейди Роналду.
Португалия Евро-2024 1-тури доирасида 18 июн куни Чехияга қарши майдонга тушади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар