12.06.2024 14:00
4434
Роналду: «39 ёшдаман. Футболда кўп мавсумим қолмади. Ҳар йилдан завқланяпман»

Криштиану Роналду 39 ёшида Португалия учун гол уриш нима эканлигини тушунтириб берди.

Ҳужумчи Ирландияга (3:0) қарши ўртоқлик баҳсида дублга эришди. 

«Гол уриш ёқимли, завқ олишга ҳаракат қиламан. Биламан, менда кўп мавсумлар қолмади. 35 ёшга тўлгандан кейин йилдан йилга ўйнаш ўзгача завқ бағишлайди. Ҳозир 39 ёшдаман ва ҳар йили завқланаман.

Гол уриш — менинг ДНКимнинг бир қисми. Асосийси — ўзингизни ишингизга бағишлаш. Менинг миллий жамоага бўлган муҳаббатим абадийдир.

Соврин ютиш? Буни орзу қиламан»,— деди ҳужумчи SportTV эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар