«МЮ» тен Ҳагни қолдиришга қарор қилди
Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед»да қолади.
Клуб раҳбарияти ўтган мавсумга баҳо бериб, бош мураббий билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди, деб ёзади The Athletic.
Сешанба куни клуб вакиллари нидерландиялик мутахассис билан музокара ўтказди ва иккала томон ҳам ҳамкорликда ишлашни давом эттириш истагини билдирди.
Тен Ҳагнинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг июнигача амал қилади ва уни яна бир мавсумга узайтириш имкониятини ўз ичига олади. Энди томонлар битимни узайтириш бўйича музокараларни бошлашади.
2023/24 йилги мавсумда «МЮ» АПЛда 8-ўринни эгаллади ва Англия кубогини қўлга киритди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар