12.06.2024 20:02
10924
Теглар
Моуринио Евро-2024да қайси жамоа ғолиб бўлиши ва ким энг яхши ўйинчи бўлишини тахмин қилди

Жозе Моуринио Европа чемпионати олдидан турнирда қайси жамоа чемпион бўлиши ва қайси ўйинчилар лауреатга айланиши ҳақида тахминларини билдирди.

Португалиялик мураббий ўз ватани жамоаси Португалияни турнир ғолиби бўлишига ишонмоқда. Англия эса финалга чиқишини тахмин қилди.

– Сизнингча, қайси жамоа чемпион бўлади?

– Португалия.

– Кумуш медал?

– Англия.

– Турнир сюрпризи?

– Португалия, Англия ва Франциядан ташқари исталган жамоа. Фикримча, бу уч фаворитдан ташқари, ҳаттоки Германия сингари номдор жамоанинг ҳам ғолиблиги мен учун сюрпризга айланади.

– «Олтин бутса»?

– Ҳарри Кейн.

– Турнирнинг энг яхши ўйинчиси?

– Жуд Беллингҳем.

– Бу йил «Олтин тўп»ни ким ютади?

– Менимча, бу Винисиус бўлади, – дейди «Фенербахче»нинг португалиялик мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар