12.06.2024 20:52
1064
Теглар
Мората Евро-2024 олдидан: «Ўтган сафар яримфиналда мағлуб бўлгандик, бу сафар Испания ғолиблик ҳақида ўйламоқда»

«Атлетико» ва Испания миллий жамоаси форварди Алваро Мората Евро-2024 олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз бу ерга фақат ғалаба учун келдик. Ўтган сафар яримфиналда мағлуб бўлгандик, бу сафар Испания ғолиблик ҳақида ўйлаймоқда. Жамоамизда фантастик ўйинчилар йиғилган, аммо Еврода ғолиб чиқиш осон эмас, жуда машаққатли. Биз қандай қийинчиликларга дуч келишимиз мумкинлигини биламиз, аммо барчасига тайёрмиз», - дея Моратанинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, Испания В гуруҳида Хорватия, Италия ва Албанияга қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар