12.06.2024 22:55
3509
Теглар
Месси: «Интер Майами» – фаолиятимдаги сўнгги клуб бўлади. Вақтим тобора кам қолмоқда, шу боис футболдан завқланяпман»

Лионель Месси «Интер Майами» унинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги клуби бўлишини маълум қилди.

«Ҳа, «Интер Майами» фаолиятимдаги сўнгги клуб бўлади. Бугунги кунда шундай.

Футбол ўйнашни яхши кўраман, ҳар сафар вақтим тобора кам қолаётганини тушуняпман. Шу боис футболдан кўпроқ завқланяпман», - дейди Месси ESPN билан суҳбатда.

Маълумот учун, 36 ёшли ҳужумчи 2024 йилда Майами клуби сафида 12 ўйинда 12та гол ва 9та ассист қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар