12.06.2024 18:15
1644
Теглар
Мбаппе Евро-2024 олдидан: «Германияга тарих яратиш учун келдик»

Килиан Мбаппе Франциянинг Евро-2024даги асосий мақсади бош соврин эканини яширмади.

«Германияга тарих яратиш учун келдик. Бу бизнинг вазифамиз. Биз тайёрмиз, зафар қучишни катта иштиёқ билан кутяпмиз. Бош совринни уйга қайтара олсак, ватанимиз учун қандайдир яхши иш қилган бўламиз.

Соврин сари қадамба-қадам бориш керак. Аввало гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, кейин нима бўлишини кўрамиз», - дейди Франция миллий жамоаси сардори.

Маълумот ўрнида, Франция Европа чемпионати 1-турида 17 июн куни Австрияга қарши майдонга тушса, 2-турда Нидерландия, 3-турда Полшага қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар