12.06.2024 09:53
1849
Луис Алберто — «Ад Дуҳайл» футболчиси

Луис Алберто 8 йиллик фаолиятидан сўнг «Лацио»ни тарк этди.

«Ад Дуҳайл» яримҳимоячини сотиб олганини эълон қилди. 31 ёшли испан янги мавсум бошида Қатар клуби сафига қўшилади.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Лацио» Луис учун 11 млн евро олади. Бонуслар ҳам бор. 

2023/24 йилги мавсумда Алберто А Серияда 33 ўйин ўтказиб, 7 та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар