12.06.2024 10:22
2256
«Лацио» янги бош мураббийини эълон қилди

«Лацио» янги бош мураббий борасида бир қарорга келди.

Жамоани «Верона»дан кетган Марко Барони бошқаради. У янги жамоасида 1 июлдан иш бошлайди.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, римликларнинг 60 ёшли мутахассис билан шартномаси икки йилга мўлжалланган.

Барони фаолияти давомида «Лечче», «Фрозиноне», «Беневенто» каби клубларни ҳам бошқарган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар