12.06.2024 18:08
847
Теглар
«Интер» Индзаги билан шартномани узайтирмоқчи 

«Интер» Симоне Индзаги билан шартномани узайтиришни истамоқда. 

Sky Sports хабарига кўра, бугун клуб вакиллари ва мураббийнинг агенти ўртасида учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Келишув 2026 ёки 2027 йилгача узайтирилиши мумкин. Якуний қарор мураббийнинг хоҳишига боғлиқ бўлади. 

Индзагининг «нерадзурри» билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Италиялик мутахассис 2021 йилдан бери Милан клубини бошқариб келади. «Интер» унинг қўл остида Италия чемпиони бўлди, 2 марта мамлакат кубоги ва 3 бор Суперкубокни қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар