12.06.2024 11:52
1842
Форсон «МЮ»ни тарк этиб, «Монца» билан шартнома имзолади

Омари Форсон «Манчестер Юнайтед»ни тарк этди.

Эркин агентга айланган 19 ёшли вингер «Монца»га қўшилди. Италия клуби футболчи билан шартнома 2028 йилгача мўлжалланганини маълум қилди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, «Манчестер Юнайтед» англиялик яримҳимоячи учун товон пули олади.

Форсон ўтган мавсумда АПЛда 4 та ўйинда иштирок этди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар