12.06.2024 14:02
940
«Барселона» Фримпонг трансфери бўйича таклиф тайёрлади

«Барселона» Жереми Фримпонгга қизиқиш билдирмоқда.

Diario Sport хабарига кўра, каталонияликлар ўнг қанот ҳимояси позициясини мустаҳкамламоқчи ва «Байер» футболчисига эътибор қаратмоқда. Улар ҳатто биринчи таклифни тайёрлашди, гарчи миқдор кичик бўлса ҳам.

23 ёшли нидерландияликнинг трансферини «кўк-анорранглилар»нинг янги бош мураббийи Ҳанси Флик таклиф қилган.

Таъкидланишича, Фримпонг бирон бир қарор қабул қилишдан олдин Евро тугашини кутмоқчи.

Олдинроқ «Байер» ҳимоячисига «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Бавария» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар