12.06.2024 08:55
670
Барелла «Интер» билан шартномасини узайтирди

Николо Барелла «Интер» билан шартномасини узайтирди.

Яримҳимоячининг Милан клуби билан янги келишуви 2029 йилгача мўлжалланган. 

Аввалроқ янги битимга кўра, 27 ёшли футболчининг маоши оширилиши ҳақида хабар берилганди.

Барелла 2019/20 йилги мавсумдан бери «Интер» сафида тўп тепмоқда. Ўтган мавсумда у А Серияда 37 ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар