11.06.2024 17:44
7739
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Япония Сурияни тор-мор этди, Эктор Купер жамоаси гуруҳда қолиб кетиши мумкин

Осиёда ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичи доирасида сўнгги тур учрашувлари бошланди.

В гуруҳида Япония Сурияни қабул қилиб, йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Японлар 18 очко билан гуруҳ босқичида максимал очко тўплаган ягона жамоа бўлиб турибди. 2-ўриндаги Сурияда 7 очко бўлса-да, Эктор Купер шогирдлари кейинги босқичга чиқа олмаслиги мумкин. Сабаби Шимолий Корея ҳисобида 6 очко мавжуд ва улар бугун Мьянмани (1 очко) қабул қилишади. Дуранг натижа ҳам КХДРни 2-ўрин билан 3-саралаш босқичига олиб чиқади.

ЖЧ-2026. 2-саралаш босқичи. 6-тур
Япония – Сурия – 5:0

Голлар: Уэда 13, Доан 19, Крума 21, Сома 73 пен., Минамино 85.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар