11.06.2024 22:52
4513
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Туркманистон Ҳонгконгни мағлуб эта олмади, Қирғизистон дуранг билан кейинги босқичга чиқди, Тожикистонда йирик ғалаба

Осиёда ЖЧ-2026 2-саралаш босқич 6-тури доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон жой олган E гуруҳида қўшни Туркманистон Ҳонгконг билан дуранг қайд этди ва 2 очко билан 3-ўринда қолди. Ҳонгконг эса 2 очко ва тўплар нисбатига кўра 4-ўринда қолди.

Тожикистон жой олган G гуруҳидан Саудия Арабистони ва Иордания кейинги босқичга чиққан бўлса, қўшниларимиз сўнгги турда Покистон устидан йирик ҳисобда зафар қучишди.

Қирғизистон (11 очко) эса Ўмон (13 очко) билан баҳсда дуранг қайд этиб, Малайзияни (10 очко) 3-ўринда қолдирди ва 2-ўрин билан гуруҳдан чиқди. Шу тариқа, Қирғизистон ўз тарихида илк марта 3-саралаш босқичига чиқди ҳамда Осиё кубоги-2027га ҳам йўлланма олди.

ЖЧ-2026 саралаши. 6-тур

Туркманистон – Ҳонгконг – 0:0

Ўмон – Қирғизистон – 1:1

Голлар: Токотаев автогол 57 – Зарипбеков 19.

Тожикистон – Покистон – 3:0

Голлар: Мабатшоев 35, Сафаров 65, Ханонов 70.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар