11.06.2024 21:14
5681
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 5та гол урди, Корея Хитойни мағлуб этди, Шимолий Корея Суриядан йўлланмани илиб кетди

Осиёда ЖЧ-2026 2-саралаш босқич 6-тури доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.

I гуруҳидан Австралия ва Фаластин муддатдан аввал кейинги босқичга чиққан бўлса-да, «кенгурулар» ўз майдонида Фаластин дарвозасига жавобсиз 5та гол йўллашди.

В гуруҳида Япония 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2-ўрин Шимолий Кореяга насиб этди. КХДР Мьянмани 4:1 ҳисобида мағлуб этгач, Эктор Купер мураббийлигидаги Сурияни (7 очко) 3-ўринга туширди ва 2-ўрин (9 очко) билан 3-саралаш босқичига чиқди.

ЖЧ-2026 саралаши. 6-тур

B гуруҳи

Шимолий Корея – Мьянма – 4:1

Япония – Сурия – 5:0

С гуруҳи. 6-тур

Жанубий Корея – Хитой – 1:0

Гол: Ли Кан Ин 61.

Таиланд – Сингапур – 3:1

I гуруҳи. 6-тур

Австралия – Фаластин – 5:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар