11.06.2024 20:54
772
Теглар
Рўзиқул Бердиев ва Люпче Дориев – Суперлигада май ойи лауреатлари

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси май ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхшиларини эълон қилди.

Унга кўра, «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. У бу борада Вадим Абрамов, Самвел Бабаян, Максим Шацких, Виталий Левченко ва Февзи Давлетовдан кўпроқ овоз тўплаган.

«Сўғдиёна» тўпурари Люпче Дориев эса май ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. У Достонбек Ҳамдамов, Драган Черан, Абдувоҳид Неъматов, Акмал Мозговой, Али Абдураҳмоновдан кўпроқ очко тўплаган.

Люпче ўтган ойда 5 ўйинда 7та голга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар