11.06.2024 19:52
1057
Левандовски Евро-2024 1-турини ўтказиб юборади

Роберт Левандовски жароҳат олди ва Евро-2024 1-турида Полшага ёрдам бера олмайди.

Полша миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Туркияни мағлуб (2:1) этди. Ушбу баҳсда жамоа етакчиси Роберт Левандовски жароҳат олган. 

«Роберт дастлабки турга қадар тиклана олмайди. У 2-турда Австрияга қарши ўйинда бизга ёрдам бериши учун бор имкониятни ишга соламиз», - дейди Полша миллий жамоаси шифокори.

Маълумот учун, Полша 16 июн куни 1-тур доирасида Нидерландияга қарши ўйнаса, 21 июн куни Австрия билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар