11.06.2024 09:41
10297
Германия машғулотларида Рюдигер ва Фуллкруг ўртасида жанжал рўй берди

Ҳимоячи Антонио Рюдигер ва ҳужумчи Никлас Фуллкруг миллий жамоа машғулотлари чоғида зиддиятга боришди. 

Бу Германиянинг машғулот ўйинида содир бўлди. Футболчилар ўртасида кескинлик юзага келди ва улар бир-бирларини туртиб, кескин сўзлар билан ҳақорат қилишди. 

Ўйинчиларни ажратиш ва жиддийроқ можаронинг олдини олиш учун ёрдамчи мураббий Сандро Вагнер аралашишига тўғри келди. 

Евро-2024 мезбони бўлган Германия «А» гуруҳида Шотландия, Венгрия ва Швейцария билан ўйнайди. Биринчи ўйин 14 июн куни Шотландияга қарши бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси финалида Рюдигер ва Фюллкруг ўзаро тўқнаш келишган. Унда «Реал» Дортмунднинг «Боруссия»сини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар