11.06.2024 23:26
1252
Теглар
Довбик «Атлетико» билан келишувга эришди. «Жирона» ҳужумчи учун 40 миллион евро сўрамоқда

Ла Лига якунланган мавсумининг энг яхши тўпурари Артём Довбик «Атлетико»га ўтишга яқин.

Sky Sport Deutschland ва Relevo нашри хабарига кўра, украиналик форвард Мадрид клуби билан келишувга эришган. Довбик «Жирона»ни тарк этиш арафасида турибди.

Қайд этилишича, «Жирона» Довбикнинг шартномасида белгиланган 40 миллион евро товон пулини олмоқчи. Мадрид клуби нархни пасайтиришга умид қилмоқда.

Маълумот учун, Артём Ла Лигадаги 36 ўйинда 24та гол ва 8та ассист қайд этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар