11.06.2024 09:39
3030
Де Йонг Европа чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди

Френки де Йонг Европа чемпионатида иштирок этмайди.

Бу ҳақда Нидерландия миллий жамоаси хабар берди.

Voetbal Internatioanl'га кўра, 27 ёшли яримҳимоячи тўпиғидан олган жароҳати туфайли турнирни ўтказиб юборади. Френки сўнгги кунларда машғулотларда қатнашган бўлса-да, тикланиш жараёни жуда секин кечмоқда.

Миллий жамоа бош мураббийи Роналд Куман ҳатто де Йонг Евронинг биринчи ўйинини ўтказиб юборишига тайёр эди, аммо бу етарли бўлмайди.

Энди «Барселона» футболчиси бор эътиборини янги мавсумга тайёргарлик кўришга қаратади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар