11.06.2024 12:04
5328
«Бавария» «Байер» сардори билан келишувга эришди

Жонатан Та «Бавария»га ўтишга яқин турибди.

Мюнхен клуби футболчи билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома шартларини тўлиқ келишиб олди, деб хабар беради Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг. 

Аввалроқ «Байер» сардори жамоасини ўзгартирмоқчи эканлиги ҳақида хабар қилганди. 

Тез орада клублар ўртасидаги музокаралар бошланиши кутилмоқда.

28 ёшли ҳимоячи — «Бавария» учун мудофаа чизиғини кучайтиришга асосий номзод. Муқобил вариант — «Челси»дан Леви Колуиллнинг трансфери. 

Ўтган мавсумда Та Бундеслигада 31 ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар