11.06.2024 13:12
1265
Теглар
Барколя Франция чемпионатида мавсум кашфиёти деб топилди

Брэдли Барколя Лига 1да мавсум якунларига соврин олди. 

Ўтган ёзда «Лион»дан «ПСЖ»га ўтган вингер якунланган чемпионатнинг энг яхши янги футболчиси деб топилди.

21 ёшли француз Пер-Эмерик Обамеянг («Марсел») ва Жорж Микаутадзе («Мец») каби футболчиларни ортда қолдирди.

Барколя парижликлар сафида Лига 1да 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар