10.06.2024 10:53
3024
Теглар
Тухел «МЮ» бош мураббийлигига асосий номзод эмаслигини билгач, фаолиятида танаффус олишга қарор қилди

Томас Тухел «Манчестер Юнайтед»га у қадар керак эмаслигини ҳис қилди.

Немис мураббийи пайшанба куни Монакода «Манчестер Юнайтед» раҳбарларидан бири Жим Рэтклифф билан суҳбатлашди ва эҳтимолий ҳамкорликни муҳокама қилди.

The Times хабарига кўра, 50 ёшли мутахассис манкунианликлар уни Эрик тен Ҳаг ўрнига асосий номзод деб ҳисобламасликларини билиши билан йиғилишни тарк этган. Шундан сўнг Тухел фаолиятида танаффус қилишга қарор қилди.

Таъкидланишича, «МЮ» ҳақиқатан ҳам немис мураббийини бош мураббийликка номзод сифатида кўрмаяпти.

2023/24 йилги мавсумда Тухел қўл остидаги «Бавария» бирорта соврин юта олмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар