Хитойда давом этаётган халқаро ўртоқлик турнири доирасида Ўзбекистон U20 жамоаси 3-тур учрашувида Ветнамга қарши майдонга тушди.
Учрашувда Фарҳод Нишонов шогирдлари Саидумархон Саиднуруллаев ва Муроджон Комиловнинг голи эвазига ғалабага эришди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар жамоаси 3 ўйиндан кейин 5 очкога эга. Турнир ғолиби бугун Хитой ва Жунабий Корея ёшлар жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг маълум бўлади. Ҳар икки жамоа ҳисобида ҳозирда 4 очкодан мавжуд. Вакилларимиз бу жамоалар билан дуранг қайд этган.
Халқаро ўртоқлик турнири. 3-тур
Ўзбекистон U20 – Ветнам U20 – 2:1
Голлар: Саидумархон Саиднуруллаев 45+2, Муроджон Комилов 90+3.
Ўзбекистон U20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Тухсанов, 8.Амирбек Саидов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 10.Муҳаммадали Ўринбоев, 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 20.Дилшод Абдуллаев.
Захира: 1.Асқар Қудратов, 3.Муҳаммадали Зоҳидов, 4.Ғиёсжон Ризакулов, 11.Муроджон Комилов, 14.Нурлан Ибраимов, 15.Мейирбек Ражабалиев, 17.Озодбек Ўктамов, 19.Рустам Фомин, 22.Саидхон Ҳамидов, 23.Озодбек Қурбонов, 24.Асилбек Жумаев, 25.Абдуғафур Ҳайдаров.