Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Малига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
«Бунёдкор» стадионида ўтган баҳснинг 48-дақиқасида меҳмонлар аъзоси Тиамоко ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада Русленбек Жияновнинг узатмасидан сўнг Ҳусайн Норчаев ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
89-дақиқада эса африкаликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Уилсон Ласса пеналтидан жамоасига ғалаба келтирди – 2:1.
Шу тариқа, Тошкентда уч кун ичида ўтказилган иккита ўртоқлик баҳсида дуранг ва Мали ғалабага эришди.
Ўртоқлик ўйини. Тошкент.
10 июн (душанба)
Ўзбекистон U23 – Мали U23 - 1:2
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Голлар: Ҳусайн Норчаев 58 – Диарра Тиамоко 48, Уилсон Ласса 89 пеналтидан.
Ўзбекистон U23: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 10.Жасур Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев (Русланбек Жиянов, 46), 15.Умарали Раҳмоналиев, 16.Асадбек Раҳимжонов (26.Исломбек Маматказин, 60), 18.Алибек Давронов (4.Одилбек Абдумажидов, 46), 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Алишер Одилов, 23.Абдурауф Бўриев.
Четлатиш: Жасур Жалолиддинов, 90+2.