10.06.2024 12:03
1745
Теглар
«Реал» Кроос кетгани сабабли Себаллосни қўйиб юбормайди. Дани ротация учун керак

Дани Себаллос келаси мавсумда «Реал»да қолади.

Relevo ёзишича, Тони Кроос кетгани учун мадридликлар ўйин вақти камлиги сабаб клубини ўзгартиришни режалаштирган 27 ёшли яримҳимоячини қўйиб юборишлари даргумон.

Кейинги мавсумда ўйинлар кўплиги ҳисобга олиниб, Себаллосга ротация қисми сифатида қаралмоқда. У жуда фойдали таклиф тушсагина, қўйиб юборилиши мумкин.

Таъкидланишича, испаниялик футболчи раҳбарият ва бош мураббий Карло Анчелотти билан яхши муносабатда. Бу унинг кетишига ёрдам бериши мумкин, аммо клуб барибир уни сақлаб қолишга қарор қилган.

Ўтган мавсумда Себаллос Ла Лигада 20 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар