Мадриднинг «Реал» клуби жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг интервюсидан кейин баёнот билан чиқди. Унда клуб ва мураббий «Реал»нинг ФИФА шефелигидаги турнир – клублар ўртасидаги 2025 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини маълум қилган.
Анчелоттининг маълум қилишича, «Реал» клубининг АҚШда ўтадиган клублар ўртасидаги ЖЧ-2025да иштирок этмаслиги ҳақидаги сўзлари Il Giornale нашри томонидан нотўғри талқин қилинган.
«Реал»нинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштирокига боғлиқ Il Giornale нашрига берган интервюда менинг сўзларим нотўғри талқин қилинган.
«Реал» билан чемпионлик учун курашни давом эттириш учун ажойиб имконият бўлган бу турнирда қатнашмасликдан, бошқа ҳеч нарса қарашларимга бу даража зид эмас», - деди Анчелотти.
Мадрид клуби матбуот хизмати ҳам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»нинг иштирокини тасдиқлади.
«Реал» шуни маълум қиладики, ФИФА томонидан 2024/25 йилги мавсумда клублар ўртасида янги ташкил қилаётган жаҳон чемпионатида Мадрид клубининг иштироки ҳеч қандай шубҳа остида эмас. «Реал» бутун дунёдаги мухлислари янги совринни орзу қилиши учун ҳам, режадагидек ушбу турнирда катта иштиёқ ва шараф билан иштирок этади», - дейилади Мадрид жамоаси расмий баёнотида.
Аввалроқ, «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортишини айтганди. «ФИФА клублар ва футболчилар ушбу турнирда қатнашмаслигини унутмоқда. «Реал»нинг битта ўйини 20 млн евро туради, улар эса бу пулни бизга бутун турнир учун беришмоқчи. «Реал» ҳам бошқа клублар каби таклифни рад этади», — деганди Анчелотти.
Маълумот учун, турнирнинг янги форматида 7 та клуб ўрнига 32 та жамоа иштирок этади. 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Америка Қўшма Штатларидаги стадионларда бўлиб ўтади. Турнир 15 июнда бошланади ва деярли бир ой – 2025 йилнинг 13 июлигача давом этади.